Садржај поста
АРОҚНИ АРАБЛАР ЯРАТИШГАН 😳 Алкоголь, арабча الكحول аль-кухульсўзидан олинган бўлиб, C2H5OH формуласига эга. Ўрта асрларда Бағдодлик араб алкимёгарлари, “фалсафа тоши” ва “узоқ умр кўриш эликсири” деб аталадиган мўжизаларни яратиш билан фаол шуғулланишган. 8-9 асрларда улар тасодифан "қўлбола аппарат" ни ихтиро қилишиб, ундан ҳосил бўлган буғларни буғлантириб ва конденсацияси орқали дистиллаш усулини яратадилар. Шу ихтиродан кейин араб ўлкаларида кучли психотроп таъсирга эга ичимликлар ишлаб чиқарила бошланади, улар "арак" (арабчада "буғланиш") деб номланади. Арак аввалига мусулмонлар орасида “жаннат шароби” номи билан кенг истеъмолга рухсат этилган. Кейинчалик уни тақиқлашиб, ҳарбий ҳийла сифатида ишлатишга ўтишган. Босқинчи Араблар, яқин шарқ минтақаси ва осиё давлатларини эгаллаш мақсадида ўзлари яратган “ал кухул”ни, босиб олаётган давлатларга туҳфа сифатида юборишиб, аскарларини ширакайф ҳолатига тушириб, бостириб кираверишган. “Арак” Туркияда “РАКА" номи билан, Болқон мамлакатларида эса "РАКИА" номи билан кенг тарқалади. Умуман олганда, ўрта аср мусулмон элитаси, шариат тақиқлаган алкоголга унчалик риоя қилишмаган, шунингдек ал-кухулни оддий мусулмонлар учун истеъмолини ҳам чеклашмаган. Масалан, Ғазнавийлар давлатининг султони Маҳмуд Ғазнавий (998-1030) нафақат ҳарбий муваффақиятлари, балки шодон кечаларда “мастлик базмлари” билан ҳам ном қозонган. Бу ҳақда салжуқийлар вазири Низом ал-Мулк батафсил ёзиб қолдирган Турк султони Салим 2 (1566-1574) тарихга “Мест” (Маст) лақаби билан кирган. Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўзининг “Бобур-нома” асарида шаробни севишини қайта-қайта таърифлаган. https://t.me/daydi2021