TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #2470

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи19,000Број прегледа
Објављено16. авг16.08.2024. 04:54
Садржај

Садржај поста

Хурматли муллалар! Хадис тўқиганингизда ошқовоқ, кунгабоқар, картошка, помидор,жўхори, ловия, патинсон, ерёнғоқ, кешью,тамаки, курка кабиларни қўшмай тўқинглар. Пайғамбар 7 асрда вафот этганлар. Христофор Колумб эса бу меваларни 15 асрда Америка қитъасини очгач, ўша ердан Европага олиб келган. Орадан 8 аср вақт ўтган. Ибн Сино ҳам бу ўсимликларни ўз китобида мақтаб ёзиши мумкин эмасди. Чунки Ибн Сино Америка очилишидан 500 йил олдин ўлиб кетган бўлган. География, тарих, биология, физика, астрономия, химия фанларини ўқимаслик одамни шунақа кулгига қолишига сабаб бўлади. Дунёвий фанларни ҳам ўқиши керак инсон. П. С. Тағин эртага ёлғонингизни хаспўшлаш учун.,, Пайғамбаримизга ошқовоқ, помидор, картошкаларни Жаброил фаришта Буроқ отида Америкаданн доставка қилиб турган" деб юрманглар)))Бунақа чўпчакларингиз мактабда ўқимаган, чаласавод кўрмуридларингизга ўтади фақат. Ўқимишли, зиёли инсонларни эса кулгисига қоласиз. Шораҳмат Қурбонов @daydi2021