TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #2481

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи18,000Број прегледа
Објављено23. авг23.08.2024. 15:01
Садржај

Садржај поста

Диний эркинлик қимматга тушди Россияда содир этилаётган террорчилик хуружлари Ўзбекистонда ҳам бўлиши мумкинмиди ? - Ҳа бўлиши мумкин эди. Аввалида Россия ҳукумати ҳам диний эркинликка кенг йўл очди. Кавказ ва ўрта осиёлик мусулмонларнинг ибодат либосида юришларига индамади. Соқолтой мигрантларнинг оммавий диний амалларини бажаришларига тўсқинлик қилмади. Оқибатда бутун Россия буйлаб мудраб ётган террорчилик инлари жонланиб, мамлакат учун жиддий таҳдидга айланди. Бугун тинч аҳоли террорчилар қурбонига айланаётгани МДҲ мамлакатларида катта ташвиш бмлан қарши олинмоқда. Манқуртлашган радикал исламистлар ўзимизда ҳам Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонда ҳам бор. Улар бугун бўлмаса эртага эрта бўлмаса 15 йил ўтса ҳам миясига ўрнашиб олган радикал ҳаракатларни содир этиш эҳтимоли сақланиб қолаверади. Ушбу мамлакатларда динни ўз қобиғидан чиқариб бўлмаслиги ҳақида Ислом Каримов ўлгунига қадар бонг уриб кетди. Аммо ярамас ҒАРБ кир пулини тиқиштириб ўрта осиёда диний муҳитни издан чиқариб юборди. Туркманистондан ташқари бошқа қўшниларимизда Хотин-қизларни ҳижоблантириш, соқол ўстиришни оммалаштириш, метродан аёллар учун алоҳида вагон, мактабларда қизлар алоҳида ўқишини талаб қилиш, давлатлар қонунларини менсимай, шариатча тартибда маросимлар ўтказишни урфга киритиш мақсадида минглаб видеолар тарқатилди. Ижтимоий тармоқларда постлар ёзилди. Ижтимоий тармоқларда бетиним айланган шаръий тартиб тамойиллар ва диний фаолларнинг постлари сабаб, ўзбек, қирғиз, қозоқ ва тожикнинг бирдамлигига раҳна солина бошланди. Фуқаролар ўз мамлакатлари учун эмас араб давлатлари ривожи учун борини бериб, ватанпарварлик иммунитетидан айрилди. Юқоридаги фактлар Ўрта Осиёда террорчилар синфини кўпайишига, шариат манқуртлари сони ошишига хизмат қилди. Мана энди буларни илдизигача суғуриб ташлаш учун барибир Ислом Каримов тажрибасига таянишга мажбурмиз… @daydi2021