Садржај поста
Хижобашка қўшнидан ўғил туғиб қуйиб уни бир неча йил яшириб келган Маҳмуд ака қўшниси Иззатбек билан бир девор қўшни бўлиб, кўп йиллар бирга уйин кулгида катта бўлган одам. Иззатбекнинг биринчи хотини эрининг ғалати диний талабларига чидай олмай 1997 йил ажрашиб кетади. Орадан кўп вақт ўтмай шаръий йўл билан 16 яшар Нозигул деган қизни ўзига иккинчи хотин қилиб олиб келадида 2000 йилларда диний оқимлардан бирига қўшилиб узоқ йилларга қамалиб кетади. Маҳмуд ака ҳам ўша оқим аъзоси бўлсада ҳеч кимга чурқ этмай жавобгарликдан қутилиб қолади. Оқим аъзоларидан кўпчилиги қамалиб кетгач, Маҳмудбой улардан қолган мол-мулклар ва ёш хотинларга кўз олайтира бошлайди. Ёнгинасида бўлган 21 ёшли жувон Нозигул ҳали фарзандли бўлмаган офатижонлиги уни ақл ҳушини ўғирлайди. Нозигулга эри Иззатбекни қутқариш учун ҳовлини бир қисмини сотиш зарурлигини айтиб, арзимаган сариқ чақа эвазига аёлга 1,5 сотих жой қолдириб, қолганини ўзлаштириб олади. Бойлик нафсидан кейин ҳирс нафси уйғонган эркак, Нозигулга Оллоҳ йўлида никоҳланишни таклиф этавериб, унинг ёшлиги ва ғўрлигидан устамонлик билан фойдаланади. Уй-жойининг кўп қисмидан ажралган Нозигул Маҳмуд акадан ўғилли бўлади. Аммо бу ҳақда ҳеч кимга ғинг дея олмай кўп йиллар уйига беркиниб яшайди. Бу орада Иззатбек қамоқхонада манқуртлашиб бир умр тузалмайдиган даражада радикал диндорга айланган бўлади. Унинг фикри ёди шаҳид бўлиб бўлсада ҳурлар васлига етиш бўлганлиги боис жазодан озод қилингани заҳоти ўша диний оқим тарғиботи билан шуғуллана бошлаб, хотини Нозигулнинг қўшнидан туғиб қуйганига аҳамият ҳам бермайди. Иззатбекнинг Исломий давлат жангариси бўлиш орзусини пайқаган Маҳмуд ака уни тегишли органларга топшириб юборадида Нозигул билан шаръий ишратда давом этаверади. Йиллар ўтиб Нозигулнинг қўшнидан бўлган ўғли Иймонбек катта бўлиб, қўшнининг ҳатти-ҳаракатидан норози бўла бошлайди. Бир неча маротаба онасига тўғри тушунтиришига қарамай Нозигул “қўшнининг қўшнида ҳаққи бўлади” деб ўғлини тинчлантириб келаверади. Ахийри кун келиб Иймонбек қўшни Маҳмуд аканинг ўғли эканлиги ўз тасдиғини топади. Эй радикал диндорлар, бетартиб соқол ўстириб, шаръий ҳаётга шўнғиб кетаверсанглар, аҳли аёлларингни қўшни итариб, туғдириб қуйиши мумкин экан. Шуни инобатга олиб одам бўлиб яшангизлар… @daydi2021