Садржај поста
Ўзбекистон фуқароларининг динийлашуви оқибатида 2016-2024 йилларда 270 мингга яқин оила ажрашиб кетган Умумий ҳисобда 2016 йилдан 2024 йилнинг мос давригача 320 мингдан зиёд оила ажрашиб кетишган. Ажримларни қайд этадиган фуқаролик ишлари буйича суд маълумотларига кўра 2016-2024 йилги ажримлар моҳияти шариат талаблари туфайли эканлиги исботланган. Яъни оилавий муносабатларга диний фаоллашув салбий таъсир кўрсатган. Ўзи Суриялик, лекин асли курд бўлган бир аёл шундай дейди: - Биз курдларда оила жуда муқаддас, фарзандлар тарбияси муҳим. Ажралиш кам, талоқ қилиш ёки талоқ сўрашдан иложи борича қочамиз. Лекин арабларда талоқ жуда кўпайган ва ажралиш осон бўлиб кетяпти…Аёллар қўрқмасдан талоқ талаб қилади, эркаклар ҳам осонликча талоқ бериб юборяпти. Сизларда қандай?” деб қолди. Мен : “Бизда ҳам аҳвол араблардаги каби…” дедим афсус билан. Чиндан ҳам охирги пайтларда юртимиз ичида ёки ташқарида яшайдиган ўзбеклар орасида ҳам ажралишлар жуда кўпайиб кетмоқда. Арзимаган сабаблар билан талоқ бериб юбориш ёки сал нарсага эрдан талоқ сўраш енгил саналиб қолинди. Авваллари ажрашиш номус эди, ҳар қандай ҳолатга сабр қилиб яшаларди. Эри ичувчи ва зинокор бўлса ҳам, болаларини тирик етим қилмаслик учун, эл-юртдан номус қилиб, бевалик осон эмаслигини билиб, йиллар давомида сабр қилиб ўтиб кетарди аёллар… Ёки аёлнинг феъли ёмон, ивирсиган, кўримсиз бўлса ҳам болалари учун сабр қилиб яшарди эркаклар… Ўзи киракаш, аравакаш, носкаш ва пасткаш бўлса ҳам талоққа ёпишиб олган бетайинлар кўпайган. Диндор кўриниш учун ҳижоб ўраган-у, аммо исломнинг моҳиятидан бехабарлар тарқаб кетган. Бу омиларнинг дастидан юз минглаган болалар нотўлиқ оилаларда яшашга маҳкум. 1.3 млнта вояга етмаган боланинг алимент пули билан куни ўтаяпти (mib.uz) Нега бундай бўляпти? Нега жоҳиллик, дахрийлик ҳукм сурган ўтмишимизда ажралиш кам эдию, бугун Исломни англаган, диндорлар кўпайган замонимизда бу нарса кўпайиб кетди? Аслида дин бизни ислоҳ этиши керак эдику? Диндор бўлса, ҳақ-ҳуқуқини таниса яшаш осон бўлиши керакмасмиди аслида? Диндор кўпайдию, аммо сабр, меҳр, мурувват, ҳиммат, одамийлик йўқолиб кетди… Афсуски, икки томон ҳам фақат ўз ҳақларини билишда “диндор”, бурчларига келганда эса “динсиз”… Кошкийди, ҳаққи билан бирга, ҳар ким бурчини ҳам ўрганса ва бажарса! Диндор кўриниш билан бирга амалларини ҳам қойиллатса! Менга қуйиб берса оддий одамларни омига айлантирган диний сўтакларни битта қолмай жаслиққа жўнатардим. @daydi2021