Садржај поста
Эрталаб, нонга чиқиб, бир танишни кўриб қолдим.Байрамлашдик.Ҳол - аҳвол сўрашдик. Нима ишлар билан бандсан? - дедим, кўзлари беъжолигини пайқагандан кейин. Курсга қатнаб, арабча ўрганмоқчиман.Диний китобларни арабчада ўқисам, савоби кўпроқ бўларкан. Жаннат тили арабча - ку - деяпти, ўзини оламшумул кашфиётчидек тутиб. Шу бўлмағур гапни сенга ким айтди?- дедим, ўзимни кулгудан тиёлмай. Китоб сотувчиси - деди, кулганимга йиғидан бери бўлиб. Бўпти, со бў дедим, у билан бошқа гаплашгим келмади. Сотиб олган ширмой нонларимни бағримга қучоқлаб, кетвордим. Хайр - маъзурни ҳам насия қилдим. Тўғрида. Менинг юртимда яшаб, камига, қора капанда қаршимга чиқиб: "араб тилни ўрганиш шарт" - деб уқтирмоқчи бўлса - ю, мен ҳам бор - э дейман ва унақа танишдан воз кечвораман! Чунки, мен, жаннат тушунчасини бу тоифадан фарқли тушунаман. Мен учун ЖАННАТ - Ўзбек тилида гаплашилган ердир!!! Ҳатто, бир - биримиз билан ҳеч ҳам гапиришмасак - да, аммо расмий тили Ўзбекча бўлган - Ўзбекистон давлатидир!!! Нуқта! Муҳаббат Назар @daydi2021