Садржај поста
Маросим бахона яқинлар ва бегоналар билан мехмондамиз, олинг, синдиринг, қўйинг, қўқонча мулозамат хуллас. Ичимизда ёши каттаси битта ака нонни синдириб ҳаммани олдига қўйиб чиқди, танишларни бири чой узатади, салатга таклиф қилади. Яхши ўтиришда энди. Ман ҳам секин иштаха билан мясарубкам, дробилками чархлаб бисмилло деб аввал нондан бошладим. Шу пайт мани кузатиб турган нон синдирар ака, манга дакки беришни бошлади. - Ука нонни ўнг қўлда енг, гуноҳи оғир бўлади. Айб иш қилса, мулзам бўладиган кичкинтойларга ўхшатворди шекилли брат мани. Гапирсам хоп деб ўнг қўлга олиб кечирим сўрайди деб ўйлади шекиллида. Ман эса даб дурустдан: - ака нега чап қўлда таомланиб бўлмайди, нимага? деб сўрадим. Ака аввалига бақрайиб турди, ўйладики бу одам мани калака қимоқчими? Ёки ростдан билмайдими деб. Манга қаттиқ тикилди. Ман эса ўзими билмасликка олиб, хокисор, билмасвой, соддани ёқиб турибман. Ака бошладилар: - ҳадисдан келишича, чап қўлда ейилган таом, харом, ундай таомни қўл тиқиб қусиб юбориш керак, ундай таом харомдир. Чап қўлдаги харом бўлишликка сабаб эса, чап қўл билан кет ювилади, истинжо, истибро қилинади. Бу эса гигенияга ҳам тўғри келмайди деб қўйдилар. Ман: - хааа унда нега нон синдиришда чап қўлингизни ишлатдингиз? Ахир сиз ҳам шу чап қўлда кет ювасизку? Ака қизариб бўзариб кетдилар ва хижолат бўлиб, ман қўлимни совунлаб ювдим, қўлим тоъза эди деб қўлларини манга кўрсатиб туродилар. Ман эса яна газладим. А совунлаб ювса тоъза бўлса, яна нимага муаммо қиляпсиз дедим. Ака миясида мажлис ва азгинча рухий хорғинлик ҳис қивордилар ўзларида, тавба тавба. 👉Мухаммад Довуд саҳифасидан олинди https://t.me/daydi2021