Садржај поста
#КИРҒИЗИСТОН#АНТИТЕРРОР‼️ Энди Қирғизистон мансабдорлари диндан сиёсий пиар қилишларига қаътий таъқиқ, диний масканлар ва диний ташкилотлар иштирокида сиёсий тарғибот олиб боришларига мутлақо чек қўйилади! ‼️ Диний ташкилотлар эса давлат ташкилотлари фаолиятига аралашганлиги учун жавобгарлик белгиланаяпти..! ‼️ Қирғизистоннинг ноқонуний диний фаолиятга жавобгарликни кучайтиришга доир яна бир қатор чекловлар киритиш режалаштирилмоқда. Жумладан, махсус органлар рухсатисиз диний арбобларни, шу жумладан, ваъзхонларни қуйидаги манзиллардаги маросим ва бошқа тадбирларни ўтказишга таклиф қилишни тақиқлаш ташаббуси белгиланди: 👉 қариялар уйлари; 👉 колониялар; 👉 тергов ҳибсхоналари; 👉 ҳарбий қисмлар. Бундан ташқари, мансабдор шахсларнинг диний масканларда сиёсий ташвиқот олиб бориши, диний ташкилотларнинг давлат органлари фаолиятига аралашиши ва партияларни молиялаштириши, диний адабиёт ва бошқа шу каби материалларни тарқатиши, шахс ёки гуруҳни диний мансублиги бўйича камситилишига (шу жумладан Интернетда) қарши жарима солиш таклиф қилинмоқда. Ҳар бир алоҳида ҳолатда пул жаримаси миқдори бир хил бўлиб қолади: фуқаролар учун 200 ҳисоб-китоб кўрсатгичи: 20 минг сом (236 доллар), юридик шахслар учун – 650 ҳисоб китоб кўрсатгичи: 65 минг сом (767 доллар). Мазкур қонун лойиҳаси асосланишида унинг мақсади фуқароларнинг диний ташкилотлардаги ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга ошириш, бу борадаги қонунчилик базасини такомиллаштиришдан иборат экани қайд этилган. Шунингдек, бу ерда ўзгартиришлар тўплами республика Бош вазири ўринбосари – махсус хизматлар раиси Қамчибек Ташиев топшириғига биноан Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси вакиллари иштирокидаги ишчи гуруҳ томонидан тузилгани қайд этилган. 👉Исмигул Шайхуддинова саҳифасидан олинди. https://t.me/daydi2021