TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #2509

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи17,600Број прегледа
Објављено13. сеп13.09.2024. 05:05
Садржај

Садржај поста

Мактаблар ва диний муҳит Пойтахтдаги мактаблардан бирида ўқитувчи сифатидаги “маҳкума” бўлиб ишлайман. Ҳозирги вақтда ўқитувчи бўлиб ишлаш жуда ҳам қийинлашиб бораяпти. Буни қуйидагича тушунтираман. Охирги йилларда ўқувчиларнинг ёппасига диний қарашлари ўзгариб кетгани, бир синфда 30 та ўқувчи бўлса, шундан 15-16 таси қиз бола бўлса, бари ҳижоб ўраниб олган, мен каби ўқитувчиларни устоз даражасидан (уларга мактаб даврида бўлганида) чўри, хизматкор таъбир жоиз бўлса, ғинг дея олмайдиган маҳкума даражасигача тушириб қуйган. Биз “маҳкумалар” жим туриб кузатмоқдамиз 👇👇 — ўқувчиларнинг билим олишидан кўра, диндор кўринишга иштиёқи, ўғил болаларнинг жума кунлари ёппасига касал бўволишлари ёки қандайдир баҳона билан дарсга келмасликларини; — фан нима учун уларга керак эканлигини тушунтиришга ҳар қанча уринмайлик, “динда бу ҳақида ёзилган деган” писанди гапларини эшитишга мажбур бўлаётганимизни; — нима учун мактаб таълими уларга керак эканлигини етказиб беришнинг ўзи қийин. Чунки деярли ҳаммасин битта аргументи бор “буларни бари қуръонда ёзилган” — Динни мотивация манбаи сифатида кўришади, бадиий адабиётлардан мотивацион руҳ олишолмайди, энг зўр фанларни осонгина чиқитга чиқаришини; — сўзнинг нотўғри ёзилишига визуал кўникиб кетганидан, тўғри ёзилган сўзларни устидан кулишларини; - Ўқувчиларда ватанпарварлик ҳисси деярли йўқлиги, араб мамлакатларига ҳавасмандлиги ортиб кетаётганлигини; Ушбу ачинарли ҳолатлар фақат мен ишлаётган мактабда эмас, пойтахтнинг 90 фоиз мактабида содир бўлаяпти десам адашмайман. Саноқли мактаблар (рус тилига ихтисослашган ёки айрим ИДУМ) лардагина тартиб интизом бошқача холос. Бу йил Ўзбекистон буйлаб тест топширган абитуриентларнинг 50 фоиздан ортиғи энг паст бўлган баллни ҳам қўлга кирита олишмаганида мактаблардаги педагогларни айбланди. Ўқитувчилар шаънига турли тана-дашномларни ўқидик. - Ҳой инсонлар, қўлинглардан келса мамлакатда стандарт формани жорий қилиб, мактабларда диний муҳитни пасайтириб беринглар, кейин биздан сифатли таълим талаб қилинглар. Ҳижоб ўраб олганидан қулоғига ҳеч нарса кирмаяпти ахир. Вояга етган қизларни аксарияти иккинчи учинчи хотин бўлса ҳам зўр яшаши ҳақида уйлайди. Ўғил болаларни Жума кунлари дарсда бўлиши шартлигини талаб қилсак, бизни худосизга чиқариб, ота-оналар гуруҳларида сазойи қилишади. Бизга турли юклама ва топшириқлар берадиган вазирлик ва бошқармаларнинг катталари шахсан келиб, ўқитувчи сифатида мактаблардаги диний муҳит ҳолатидан келиб чиқиб дарс ўтиб кўришларини тавсия қиламан. К.В. @daydi2021