Садржај поста
Диний эркинлик берилди дегани, диний бузғунчиликка “добро” дегани эмас. 5-6 йил илгари хотин-қизлар бошига оддийгина бўлса-да рўмол ўрашлари истагида юрганларнинг кўнгиллари бирдан барча аёл зоти ҳижобга кириши керак деган талабларга айланиб кетди-я. Бир муддат ҳижоблашиш бошлангач, камлик қилди шекилли, айрим муслималар бурқа, ниқоб ва чимматга ўраниб, арвоҳга ўхшаб одамлар орасида юришни бошлашди. Бунисигаям майли ўранса ўраниб ўлиб кетмайдими десак, онасини, хотинини, опа-синглисини ҳижобга тиқолмаган эркакларни даюс-паюс деган шариатча ҳақоратлар қила бошлашди. Э индамай турсак, туғруқхонадан чиқадиган қиз чақалоққа ҳам бурқа кийгазишиб, оёғида зўрға юрган кампирга ҳам чиммат ўраб вўяди бу манқуртлар. Эсингизда бўлса Водийдаги бир имом: -Аёлларнинг овози ҳам аврат. Аёллар нафақат кўринмасликлари, балки овозларини ҳам чиқармасликлари фарз” деб баралла маъруза қилганди. Кўпчиликка эриш туюлиши мумкин-у, лекин ишонинглар буларга кўр-кўрона эргашадиган ёшларимиз, эртага шу демократик жамият ва секуляр давлат учун катта хавфга эга уйқудаги исламистлар армиясини шакллантирмоқда. Ислом динининг нотўғри тарғиботи, оддий ва содда одамлар онгигига “имом шундай деяпти, демак бажариш шарт” деган буйруқ-фикрни бевосита бажаришга кўниктирмоқда ахир. Бу ғаламислар вақти келганда, ўранмаганларни тошбўрон қилиш масаласини кўтариб чиқишдан ҳам тойишмайди, “биз шариат арконларисиз яшай олмаймиз” деган мантиқсиз ғояни шаклланишига эса давлат жим қараб турмайди. Азиз юртдошлар, ўзимизнинг шундай бир чиройли миллий либосларимиз бор, гўзал урф-одатларимиз бор, улардан юз ўгириб бошқа миллат қадриятларини ўзлаштириш қанчалик тўғри? @daydi2021