TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #2531

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи20,100Број прегледа
Објављено26. сеп26.09.2024. 03:21
Садржај

Садржај поста

Мустақилликдан кейин илк байрам куни этиб 26 сентябр белгиланган. 1991 йилнинг 26 сентябр куни Биринчи Президентимиз “Миллий Хавфсизлиги Хизматини ташкил этиш тўғрисида”ги фармонга имзо чекканлар. Ўтган йиллар давомида ДХХ том маънода давлатнинг таянч ҳаракат тизимига айланди. Худодан қўрқмайдиган бўлиб кетган порахўри ҳам, бандасидан чўчимай юрган радикали ҳам ДХХ номини эшитса тиззаси қалтираб инсонийлиги эсига тушиб қолади. ДХХ бу давлатчилик асоси, миллийлик кафолати, халқчиллик гарови дегани! Бугун ДХХ тизимида фаолият юритаётган барча “ака” ларнинг, “қуда”ларнинг, “қўшни” ларнинг касб байрами. Шу муносабат билан уларнинг барчасини 26 сентябр касб байрами билан табриклаймиз. Ватан ҳимояси, давлат хафвсизлиги, эл тинчлиги йўлидаги бажараётган вазифаларида собитқадам бўлишларини тилаб қоламиз. https://t.me/daydi2021