Садржај поста
Бўлган воқеа ! Зебинисо синфдош қизлар орасида энг билимли ва фанларни пухта ўзлаштирган қиз эди. У чиройда ҳам ақл-фаросатда ҳам 17-мактабнинг энг олди ўқувчиси бўлгани ҳақида ҳали ҳамон гапиришади. Мактаб директори Холидахон опа, Зебинисода бўлган иқтидор ва қобилиятни кўриб уни ҳар доим мақтаб, Университетга кириши учун қўлидан келган ёрдамни аямаслигини айтарди. Маҳалладагилар эса уни мактабни битирар битирмас келин қилишни уйлаб, тинмай эшик қоқишарди. Қиз деярли диний муҳит авж олган туманлардан бирида яшаётгани боис ундан ҳижобланишни талаб қилишарди. Ҳусндан ва ақлдан шариатга мувофиқ фойдаланиш лозимлигини, вояга етган қиз бутун баданини рўдапога ўраши ҳақида тинмай гапиришарди. Зебинисо тезроқ ҳаммаси тугаб, мактабни битириши билан Университетга ўқишга киришни ва атрофидаги шаръий ҳаётдан узоқлашишни истарди. Афсуски диний муҳит устунлик қилиб уни қўшни кўчадаги Билоллидин деган болага исломий туй қилиб узатиб юборишди. ФҲДЁ дан никоҳ қонуний қайд қилинмагани етмагандек бу ҳақда унинг синфдошларига ҳам билдиришмади. Қиз бир кунда орзуларидан ҳам бокиралигидан ҳам айрилиб, патаксоқол диндорлар уйида банди чўрига айлантирилди. Кунлардан бир куни тақводор таксист эри Билолидиннинг мошинасини ювишга улгурмагани учун у ўласи қилиб шланг билан калтакланди… @daydi2021