TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #2559

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи18,100Број прегледа
Објављено24. окт24.10.2024. 01:10
Садржај

Садржај поста

Ҳар бир диндор ўзининг худосини ҳамма худолардан яхши деб ҳисоблайди Мантиқан олиб қарасак, ер юзидаги диндорларнинг худо талашиши, ўзининг худосини ягона қилиб кўрсатиши жуда кулгили. Диндор ўз динига нисбатан жуда қаттиқ боғланиши бу унинг манқуртлигини ва ахмоқлигини исботидир. Биттагина планетамизда 1000 дан ортиқ худоларга миллиардлаб одамлар ишонишади. Ер юзида ўз монополиясини ўрнатишга ҳаракат қилаётган Христианлар 33%ни, Мусулмонлар 23%ни, Индуизм 14% ни, Буддачилар 7% ни, Иудаизм 5%ни Яҳудийлар 0,05%ни ташкил этишади. Бу динлардан ташқари эътиқодчилари миллионларга етадиган минглаган худоларга ишонилади. Мантиқ тамаки чекаётган пайтда бу масалани кенгроқ таҳлил қилишга уринамиз. Ҳар бир худонинг фанат (банда) лари, ўзини ўта мағрур тутиб мани худоим ягона дейди. Аслида эса Худонинг исми йўқ, унинг дини ҳам мавжуд эмас. Худо битта бу ҳам бўлса ақл ва меҳрдир. Агар сиз художўй инсон бўлсангиз АҚЛли ва меҳрли бўлинг ва буни тарғиб қилинг. Бошқаларни кийиниш услуби, тили, овқатланиш услуби ва маданияти устидан ҳеч қачон кулманг, камситманг, таҳқирламанг! Шуни билингки АҚЛ ва меҳр ҳеч кимни, ўлимга маҳкум этмайди, азобламайди, синамайди, танқид қилмайди. ХАЙРЛИ ТОНГ https://t.me/daydi2021