TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #2568

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи11,900Број прегледа
Објављено5. нов05.11.2024. 07:31
Садржај

Садржај поста

Дайди ўқ канали фаолият юритишни бошлагандан буён сохта муслимларни, кўзбўямачи муслималарни фош этиб келади. Биз бу ишни, олдимизга энг олий мақсад қилиб қуйганмиз. Каналга хайрихоҳлар кўпаётгани бизни қувонтиради. Арзимаган 5-6 йиллик диний тараллабедодлик жамиятга, ёшларимизга қандай салбий таъсирлар кўрсатганини ақли бор инсон жуда яхши фаҳмлайди. Шариатдан андоза олиб фикрлайдиган юз минглаган жонзотлар билан курашишнинг ўзи бўлмайди. Ҳожибой Тожибоевнинг машҳур “Борма куясааан” ибораси шаклида минглаган постлар, видеолар, расмлар улашаяпмиз. Ўзбекистон ёшлари, 15 аср орқада қолишмасин, ота-оналар, ёш қизларини патак соқол чала диндорларга қурбон қилишмасин, хотин-қизларимиз 2-3-4- хотин бўлиб эрга тегиб, ғурури ва қадри камситилмасин, етим болалар сони кўпаймасин, ўқувчи ва талабалар ўқишдан ва фикрлашдан тўхтаб қолишмасин деган мақсадда биз ишлашда давом этаверамиз. DAYDI O’Q