Садржај поста
Замон сенга боқмаса, сен замонга боқ Манови постда, Барно Султонова деган журналист аёл, даб-дурустдан шариатга йўғрилган пост ёзворибди. Постини ўқиб миллат ҳақида қайғураяптими десам, ўғли бир фоҳишаникида тунаб қолаётганидан хафа бўлиб, дарсликларга арабча атама қўшишни алам билан ёзибди. Агар, матбуотимиз, сен каби, калта уйлагич, ахмоқларга қолган бўлса, демак келадиган жойимизга етиб келибмиз эй, чала журналист! Яхшилаб, бақилдоқ каллангдаги, оққулоқларингга қуйиб ол, қуш уясида кўрганини қилади. Уйингда беролмаган тарбияни, давлатни ўқитиш борасидаги сиёсатига тиқиштирмагин. Эркакда ғурур бўлиши учун арабча терминларни оммалаштириш шарт эмас. Эркак ғурури ҳам аёл номуси ҳам оиладаги тарбияга ва шароитга боғлиқ билсанг. Хотинини, қизини ва келинини ишлаган пулига куни қоган ўзича диндор эркаклар кўпайиб бораяпти. Пост ёзишни биларкансан, дарсликка нимани киргазиш кераклигига ақлинг етаркан, яхшиси доимий ҳунар ва замонавий касбларни тарғиб қилиб постлар ёзгин. Яна бир гап, Жамоат транспорти бу жамиятда яшовчилар учун! дашту-биёбондаги эшак аравада юрадиганлар учун эмас. Жамоат транспортида ишга, ўқишга ва зарур юмуш билан кўчага чиққанлар юради. Табиийки, ҳеч ким йўловчиларнинг эркак ва аёллигига қараб ўтирмай, манзилига тезроқ етиб олишни уйлайди. DAYDI O’Q