TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #2646

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи16,600Број прегледа
Објављено3. јан03.01.2025. 21:17
Садржај

Садржај поста

Соқолтой дамасчи, қандайдир ҳижобли аёлга уйланган экан. Табиийки никоҳ шаръий, муносабат эътиқодий бўлган. Аммо, мусулмоннинг сабр-қаноатли бўлиши ҳақидаги пайғамбаримиз Муҳаммад С.А.Внинг ўгитлари қаёқда қолди?. Бир бурда нонга зор одамлар ҳам, шу ризқни берган Аллоҳга ҳамдлар айтиб, яхши кунлари келиши учун доим ибодатда қойим бўлиши керакмасми ? Бу нима деган гап, соппа-соғ эркак, атайлаб эфирга чиқиб, патинкам йиртиқ, ногироним бор, онам касал деб ёлғон-яшиқ билан дод-вой қилса. Камига одамларни манипуляция қилиб ҳукуматга қарши қайраса ! Шу мусулмонликми сизлар учун, шу эркакликми айтинглар ! Кўчадаги энг сўзамол таксист ҳам ўз фикрини бу қадар дона-дона қилиб, гап-сўзида адашмасдан чиқиш қила олмайди. (Ишонмасангиз синаб кўринг) Бу одам ҳақиқий мусулмон бўлганида, хотинини калтакламасди, мурғак болачаларни ташлаб кетмасди. Шунинг учун уни соқоли ҳам провокацион чиқиши ҳам уюштирилган. Ўша куни у ҳеч қандай навбат кутмаган, ўзи айтгандек ярим суткалаб метанда турмаган. Видео олинишидан 10-12 минут илгари етиб келиб томоша кўрсатган. https://t.me/daydi2021