TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #2664

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи16,000Број прегледа
Објављено20. јан20.01.2025. 09:47
Садржај

Садржај поста

Навоий вилоят ҳокими, диний радикализм, сепаратизм ва экстремизмга қарши курашишнинг инклюзив йўлини топибди 👏👏👏 Нормат Турсунов, вилоятда энг катта кутубхона қурдиртириб, унинг эшикларига ҳеч қачон қулф осилмаслигини, керак бўлса китоб ўғрилари учун шароит яратилишини айтиб, халқни ишонтирибди. Бир қарашда, эришдек туюладиган гапининг тагида, ғиж-ғиж маъно мужассам. Ҳокимбува, вилоят ёшлари, турли хил диний оқимларга қўшилмасин, наркотик таблеткаларга ўтириб қолмасин деган ниятда вилоят бюджетини маърифатни ривожлантиришга йўналтиргани жуда қувонарли. Бошқа қарашда, вилоятдаги диний муҳит, ҳижоблашиш ва соқоллашишнинг энг паст даражаси ҳокимнинг очиқ эшикли кутубхонасига ҳамоҳангдек… Бўларкану, фақат соққани уйламай ишласа ҳам 👏 https://t.me/daydi2021