Садржај поста
2016 йилдан кейинги реал воқеилик Жамият динлашар, одамлар эса ҳижобли қизларни фаришта деб деб биларди. Сумайя деган айёр ва ўзига пухта қиз буни яхши тушунди. У ҳам ҳижоб ўради. Юз-кўзини ҳаё билан пастга қаратиб юрарди. Жамиятнинг эътиқодий кайфияти унга фойдали ниқоб бўлиб хизмат қиларди 🧕🏻 Бироқ Сумайянинг қалбида дин эмас, эҳтирос ва бойиш бор эди. У ақлли, чиройли ва айёр эди. Эътиқодли йигитлар унинг атрофида айланар, “ҳаёли, иффатли, диёнатли” деб ўзлари унга ғурур билан ошиқ бўлишарди. — Имонли қиз экан, бизгаям шунақасидан уйланиш насиб қилсин, — дерди улар. Сумайя кимнинг бой, кимнинг долбаёб, кимнинг дарров илинишини жуда яхши англарди. Унинг мақсади аёллик бахти эмас, мукаммал қулайлик эканини ҳожи акалар билишмасди. У бир нечта бой йигитни “қалбан танлади”. Ҳар бирига “Сиз — тақдирим, Аллоҳимдан менга қилинган ҳадям” деб ишонтирар, ҳаммасини бир вақтнинг ўзида умид билан яшатарди 🤣 Бир куни унга ошиқларнинг ошиғи, пулдорларнинг пулдори учради. Камолиддин, бизнеси яхши бўлган тужжор ҳожиакалардан эди. Сумайяни никоҳига олди. Ҳовлисида стриптиз трубасини ўрнаттириб, жуфти ҳалолини уйнатиб, томоша қилиб ўтиришни хуш кўрарди. — Сен бошқаларга ҳам шунақа стриптиз кўрсатгансан! — деди у аччиқланиб. — Ҳамма мени танлашни ўзи хоҳлади, — Сумайя илжайди. — Мен фақат кўзгуда улар истаган суратни кўрсатдим, холос. Камолиддин уни ҳайдаб чиқарди. Сумайя эса ҳижобини тузатиб, яна “ҳаёли қиз” сифатида янги “тақдир” излашга чиқди… https://t.me/daydi2021