TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #2688

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи19,800Број прегледа
Објављено13. феб13.02.2025. 02:20
Садржај

Садржај поста

Божхона қўмитаси – мамлакат иқтисодиёти ва хавфсизлиги билан бевосита боғлиқ орган. Бу идорада ишлаётган ходимларнинг диний экстремизмга мойиллиги давлатнинг ички барқарорлигига жиддий таҳдид ҳисобланади. Ҳуқуқ-тартибот идораларидаги бундай гуруҳлар қонунни ҳимоя қилиш ўрнига, ўзларининг яширин мақсадларини амалга ошириб келаётгани шунчаки шахсий эътиқод масаласи эмас – балки давлат хизматчисининг ноқонуний диний фаолият билан шуғуллангани, атрофидагиларни ҳам бу жараёнга жалб қилгани ва натижада давлат тизими ичида яширин тармоқ шакллангани каби хавотирли исбот-далилдир. Барча турдаги давлат идоралари бу ҳолатдан жиддий хулоса чиқариши, Бу каби радикал тўдалар нафақат Божхона қўмитасида, балки бошқа вазирликларда ҳам бор. (Айниқса жума кунлари, ишни ташлаб 3-4 соат масжидда вақт ўтказадиган ходимлар қаттиқ назорат қилиш керак) Ҳар бир давлат ташкилотининг махсус бўлимлари ва маънавиятчилари бор, шулар қоғозбозлик ва тадбирбозлик қилмасдан, ишчи-хизматчиларнинг ишига, ватанига ва миллатига нисбатан иммунитетлари юзасидан текширувлар ўтказиб, ходимларнинг мафкуравий барқарорлигини аниқлаш буйича қилиниши керак бўлган ишларни вақтида амалга оширишганида, балки бу каби шармандачиликлар учрамас эди. https://t.me/daydi2021