Садржај поста
Миллий кийим – миллий ғурур тимсоли (арабқулларни бирга йўқотайлик) Миллий маданиятимизни асраш ва тарғиб қилиш – ҳар бир юрт фарзандининг бурчи. Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университети талабалари миллий либосларда таълим олишга келишаётгани, жамоат жойларида ўзбекона анъаналарни намоён этишаётгани ҳақида DAYDI O’Q каналига хабар юборишибди 🤩👏✊ Талабаларнинг бу ҳаракатлари уларнинг нафақат ташқи кўринишини, балки ички дунёси, руҳияти ва миллатимизга бўлган ҳурматининг ёрқин ифодасидир. Айнан миллий либос кийган йигит-қизларимиз ўз юртининг тарихига, маданиятига ва қадриятларига содиқлигини кўрсатмоқда. Бугунги кунда ташқи таъсирлар остида миллийликдан узоқлашиб, арабларга тақлид қилиш авж олган бир пайтда, бундай ташаббус миллатимиз ғурурини янада мустаҳкамлайди.👏👏👏 Биз ҳар доим ўзбек бўлиб, ўзлигимизга бек бўлиб яшаганмиз. Бизнинг ҳуснимиз, фахримиз ва маданиятимиз ўзимизники. Миллий анъаналаримиз, урф-одатларимиз ва миллий кийимларимиз бизга нафақат чирой, балки тарих ва маънавий бойлик бағишлайди. Миллатни миллат қилувчи унинг тарихи, тили ва маданиятидир. Кимдир тақлид қилиб яшашни хоҳлар, кимдир ўз илдизларини унутар. Лекин ҳақиқий ватанпарвар инсон ўзлигидан юз ўгирмайди. Биз ўзбекмиз, ва шундайлигича қоламиз! Бошқа Университет талабаларидан ҳам шундай хабарлар кутиб қоламиз. https://t.me/daydi2021