Садржај поста
Фарзандини диний таълимга мажбурлайдиган ота-оналар жазоланади Диний таълим – ҳар бир инсоннинг шахсий иши. Аммо давлат болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида қонуний меъёрлар белгилаган. Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтмаган ёки лицензияга эга бўлмаган ташкилотларда, шунингдек, махсус диний маълумотга эга бўлмаган шахслар қўлида диний таълим олиш тақиқланган. Ўзбекистон Республикасининг N-1035-сон, 20.02.2025 йилда қабул қилинган янги қонуни билан “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида” ги қонунга қўшимчалар киритилиб, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз боласини қонунга хилоф равишда диний таълим олишга мажбурлашга, шунингдек дин ишлари бўйича қўмитанинг рухсатисиз диний таълимни амалга ошираётган шахсларга диний таълим олиш учун топширишга йўл қуйилмайди. Энди фарзандини бундай ноқонуний таълимга жалб этган ота-оналар БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача жарима тўлайди. Агар улар бу ҳуқуқбузарликни қайта такрорласа, жазо янада оғирлашади – жарима 15 бараваргача оширилади ёки 15 суткагача қамоқ жазоси берилади! Бу – шунчаки огоҳлантириш эмас, балки қонуннинг қатъий талаби! Болаларнинг келажагини ўз қўлингиз билан хатарга қўйманг. Қонунни бузиш – жазосиз қолмайди! Постни, боласини жумага етаклайдиган ва турли диний тадбирларга олиб борадиганларга жўнатиб қуйинг. https://t.me/daydi2021