TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #2707

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи13,400Број прегледа
Објављено24. феб24.02.2025. 02:31
Садржај

Садржај поста

Реал Ўзбекистон: Ҳақиқатни тан олиш мардлик Телефонни қўлингизга олиб, интернетни титсангиз, икки хабардан биттаси озиш, диета қилиш, қоринни йўқотиш ҳақида бўлади. Гўёки ҳамма озишни хоҳлаяпти, аммо атрофга назар ташласангиз, бутунлай бошқача манзара: оғирликка ботган одамлар, мешқорин эркаклар, териси осилиб ётган аёллар, семиз болалар… Битта ёлғон аниқ: моддий ҳолатдан нолийдиган интернет лўлилари ва ижтимоий тармоқ фаоллари хаёлдаги қашшоқлар, аслида эса тўкислик ичида яшайдиганлар. Ижтимоий тармоқларда камбағаллигидан шикоят қилаётганларнинг кўпчилиги кафе ва ошхоналарнинг доимий мижози, икки қўли билан овқатни ямламай ютадиганлар. Ҳозирги кунда интернет ҳақиқий ойинага айланди: ким-кимни алдаяпти, ким ўзини нимагадир мосламоқчи бўляпти – ҳаммаси кўриниб турибди. Интернетда “озиш ҳақида маслаҳат” излаётганларнинг 90 фоизи худди боқишга тайёрланган қўйдек семиз. Энди диний доираларга қаранг: у ердаги одамларнинг аксарияти қоринбой ва билқиллаган беллар билан юради. Улар кам еб, озғин бўлиши, руҳий ва чиройли жисмоний кўриниш тимсоли бўлиши керак эмасмиди? Семиз Ҳижобашкалар ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Улар одамларни дунёвий ҳаётдан воз кечишга, нафсни жиловлашга чақиришади, лекин ўзларини назорат қила олишмайди. Бу қандай мунофиқлик? Ҳеч ким тан олишни хоҳламайди, лекин ҳақиқат шу: халқимиз тўкин яшаяпти, камбағалликни эслаб-эслаб юради. Овқатга келганда, бой-камбағал йўқ – ҳамма бир хил. Тўйларимиз, зиёфатларимиз, эҳсонли ошларимиз, ҳаттоки мотам маросимларимиз ҳам дабдабали таомларсиз ўтмайди. "Камбағалман" деган одам ҳам ҳафтасига камида ярим килограмм гўшт ейди, паловни кўрса, сомсани кўрса ҳамма нарсани унутиб овқатга ғарқ бўлади. Ҳар бир халқда ҳақиқат бор: баъзилари оч қолишдан, баъзилари эса кўп еб, семизликдан азият чекишади. Биз иккинчисимиз. Семизлик оқибатида пайдо бўлаётган касалликлар – қандли диабет, юрак хасталиклари, қон босими – буларнинг барчаси нотўғри овқатланишнинг ҳосиласи. Энди ўзингизга савол беринг: реал Ўзбекистон қандай? Ҳамма нолишни билади, лекин деярли ҳамма (90-йиллар бн солиштирганда) шоҳона яшаяпти. Ҳамма қашшоқлигидан шикоят қилади, аммо кафе, ресторанлардан жой йўқ. Қоринбойлар "камбағалмиз" дейишади, ошхонада эса "камбағаллик йўқ". Бизга реаллик керак, ёлғон эмас. Илтимос, бир бор тўғри ойинага қарайлик! https://t.me/daydi2021