Садржај поста
Миллий кийим – миллий ғурур, миллат тимсоли! Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университети талабалари ўз билимлари ва дунёқарашлари билан нафақат профессионал дипломат сифатида, балки ҳақиқий миллатпарвар ва ватанпарвар инсонлар сифатида ҳам шаклланиб бормоқдалар. Улар юрт равнақи, миллий қадриятлар ва анъаналарнинг ҳимоячиси сифатида фаолият олиб боришмоқда. Айни пайтда университетнинг талаба қизлари ташаббуси билан миллий кийим тарғиботи кенг кўлам олмоқда. Бу фақатгина бир оддий мода тенденцияси эмас, балки миллий ўзликни англаш, тарихий меросга бўлган ҳурмат ва анъаналаримизга садоқатнинг ёрқин ифодасидир. Дипломатия университети талабаларининг бундай ташаббуслари уларнинг ёт ғояларга алданиб қолмайдиган, ўз юрти ва миллий манфаатларини ҳамиша биринчи ўринга қўядиган, ҳақиқий ватанпарвар шахслар бўлиб камол топаётганини кўрсатади. Чунки ҳақиқий дипломат фақатгина чет тилларни, халқаро муносабатларни ёки иқтисодиётни эмас, балки ўз миллий маданиятини, урф-одатларини ва тарихий меросини ҳам чуқур англаган ҳолда дунёга танита олиши керак. Бу қизлар келажакда юрт дипломатиясининг етакчи вакиллари сифатида халқаро майдонда нафақат Ўзбекистоннинг иқтисодий ва сиёсий манфаатларини ҳимоя қиладилар, балки маданиятимиз ва қадриятларимизни ҳам муносиб тарзда дунёга танитадиган ЎЗБЕГИМ юзи бўлишади. https://t.me/daydi2021