TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #2712

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи13,500Број прегледа
Објављено25. феб25.02.2025. 13:34
Садржај

Садржај поста

Хайрия ва эҳсонлар фирибгарлардан тозаланади Мамлакатимизда меҳр-мурувват ва хайр-саховат азалдан юксак қадрланган. Бироқ сўнгги йилларда бу муқаддас ишларга соқолтой ва ҳижобашкалар аралашиб ҳамма ёқни дабдаласини чиқариб юборишди. Сохта диндорлар ўз ғаразли мақсадлари билан хайрия ва эҳсон ишларига динни тиқиштириб, Аллоҳ йўлига ёрдам қилинг деб йиғлаб-сиқташди, ёлғондан кўз ёши тўкиб фирибгарлик қила бошлашди. Улар гоҳ уйсизларга, гоҳ оғир касалларга ёрдам бериш баҳонасида ўта ачинарли ҳолатларни кўрсатиб, таъсирли видеолар ишлашиб, уни ижтимоий тармоқларга тарқатишади. Халқдан ва чет элдаги муҳожирлардан маблағ тўплаб, жиғилдонига уради. Хайрия ва эҳсон қилганлар бу маблағларнинг ҳақиқий манзили, улар қандай сарфланаётгани билан қизиқишмайди. Шу сабаб хайриячи мошенникларнинг нафси ҳакалак отиб кетганди. Шахсан ўзим кўп бор шундай ҳолатларга гувоҳ бўлганман: • Касал болалар учун деб очилган хайрия ҳисоб рақамлари, бир қараганда, самимий кўринган видеолар орқали оммага ёйилади, лекин натижада бу пулларнинг кимнинг чўнтагига тушаётгани ноаниқ бўлиб қолади. • “Муҳтожга ёрдам берамиз” шиори остида катта маблағ йиғган баъзи блогерлар ва жамоат фаоллари, афсуски, ўзларининг бизнесини юритиш учун шу иш билан шуғулланяпти. • Энг ёмони, ҳақиқий муҳтож инсонларга хайрия қилинган пуллардан фақат бир қисми етса-етар , қолгани эса кимларнингдир ортиқча шахсий манфаати йўлида ишлатилади худо билади. Бугунга келиб, одамларда хайрияга нисбатан ишонч пасайди, ҳақиқий муҳтожлар эса ҳақиқий ёрдамдан маҳрум бўлмоқда. Бу эса бутун жамиятда ижтимоий адолатсизликни кучайтирмоқда. Шу сабабли, ҳомийлик хайрияларини тартибга солиш ҳақидаги қонун лойиҳасини биз тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз. Бу аслида жуда кечиккан қонун эди, лекин энг зарур чора. Ҳеч ким шахсий фойда олиш мақсадида хайрияни бизнесга айлантирмаслиги керак! Қонун қабул қилингач, “фирибгар хайриячилар” учун йўл ёпилади. Бу нафақат шаффофликни таъминлайди, балки ҳақиқий муҳтожларга ҳақиқий ёрдам берилишини кафолатлайди. Одамлар хайрия қилишдан қўрқмаслиги, тўпланган маблағлар эса ўз манзилига тўлиқ етиб бориши шарт! Бу адолат, бу ҳақиқат, ва бу халқ талаб қилаётган қарор! https://t.me/daydi2021