TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #2733

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи18,000Број прегледа
Објављено9. мар09.03.2025. 07:49
Садржај

Садржај поста

Баъзи “тарихчилар” ва псевдо миллатпарварлар ўзбек халқининг ўтмишда жуда кучли, ақлли ва ватанпарвар бўлганини айтиб, аммо нега орқада қолиб кетганимизни тушунмайди. Тагини кўтарса ўзбек халқи геномен жиҳатидан урушқоқ эмас. Амир Темургача бўлган даврда, буюк ипак йўли тармоғи сабаб савдо-сотиқ ва илм-фан гуллаб-яшнагани тўғри, бироқ бубк ипак йўли ўз аҳамиятини йўқотгач, Темурдан кейинги ва Чор Россиясининг киришига бўлган даврда миллат сифатида ўзлигимизни йўқотиб, ғирт лох ва лапух одамлар бўлганмиз. Буюк ипай йўли ўз аҳамиятини йўқотиши бизни майда давлатчаларга бўлинишимизга ва шариат асосида яшашимизга сабаб бўлган. Европаликлар янги технологиялар ва савдо йўлларини топиб, бугунги ҳаётга мослашишни амалга оширганлар, биз эса тарихдаги “ипак йўли” билан мақтанавердик, лекин ўзгаришга киришмадик. Ўтган 500 йиллик (1405-1905й.й) тарихимизда диний фанатизм ва консерватизм ҳам тараққиётимизни тўсиб келганини ким тан олмайди? Замон билан ҳамнафас бўлинг, постни бошқалар билан бўлишинг. 👉@daydi2021