TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #2736

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи13,800Број прегледа
Објављено13. мар13.03.2025. 07:09
Садржај

Садржај поста

Жазманини бир ойга блокловчи “тақводорлар” Йил давомида эри ёки хотинига хиёнат қилиб юрганлар бир зумда “диний режим”ни ёқиб, уйнашларини блокка тиқишади. Гўё бир ой мобайнида гаплашмасалар, барча гуноҳлари ювилиб кетадигандек 😀 Агар яқин танишингиз ёки турмуш ўртоғингизнинг жазмани борлигидан шубҳангиз бўлса, қуйидагиларга эътибор беринг. Рўза ойида: 🍏 Профилига диний расмлар ва статуслар қўя бошладими? – Бу ўзини оқлаш ва вақтинчалик тақвога киргани белгисидир. 🍒 Телефонида код йўқолдими? – Демак, ҳозир уни яширадиган нарсаси йўқ. Жазман билан алоқалар вақтинча узилган. 🍎 Ижтимоий тармоқларда “Аллоҳ кечирувчидир” мазмунидаги постлари кўпайдими? – Бу гуноҳларни бир ойда ювиб олишни белгиларидир. Тўрт ҳафталик тақводорлик Бир ойда ўтади кетади. Рўза тугайди. Ва блокдаги жазманлар қайта очилади. Яна “жуда соғиндим”, “Рамазонда сен ҳақингда кўп ўйладим”, “юборолмадим, кечир” деган смслар бошланади. Эски одатлар тикланади, “тақво” режими ўчирилади 🤣 Шу сабаб, агар кимдир Рамазонда риёкорлик қилаётган бўлса, билингки, у нафақат хиёнатчи, балки ҳаётий иккиюзламачи ҳамдир. Бундай одамларнинг диндорлигига ҳам инсонийлигига ҳам ишониб бўлмайди. @daydi2021