Садржај поста
Фараз қилинг: Пасха байрамида Мағпират ая, мастава қилиб, Черковга оборди ва 2 кусокдан бухонка нон билан бирга маставани текинга тарқатди. У гуноҳ қилган бўладими ёки савобми ? Чаласавод айрим мусулмонлар Coca-Cola, KFC ва бошқа машҳур брендларни Исроил ҳарбийларини молиялаштиришда айблаб, уларни бойкот қилишди. Эмишки, бу компаниялар мусликларга емиш сотиб, топган пулини Ғазодаги зулмни қўллаб-қувватлашга йўналтирармуш 🙄 KFC каби халқаро компаниялар бутун дунёдаги филлиалларида мусулмонларга нисбатан ҳурмат билан ёндашиб, Рамазон ойида текин хурмо ва сув тарқатяпти! Хусусан Ўзбекистондаги KFCлар ҳам диний бағрикенглик ва ҳурмат билан мусулмонларга ифторлик тақдим этаяпти. Шу ерда мантиқий савол туғилади: Нима учун бизни мусулмонлар, ғайридинлар томонидан ўзларига кўрсатилаётган ҳурматни қабул қилишадида, лекин бошқа дин вакилларининг байрамларини “куфр” деб, ҳатто оддий илиқ муносабат билдиришни ҳам билишмайди? @daydi2021