Садржај поста
Аҳлиддин домланинг таъкидлашича, арабларнинг чўл шароитида пайдо бўлган айрим урф-одатлари, масалан, ҳижоб, бурқа ва иъқол каби кийимлар ислом динининг асл моҳиятига алоқаси йўқ. Бу латта-путталар чўл арабларининг иқлим шароити ва турмуш тарзидан келиб чиққан бўлиб, ислом динининг асосий таълимотларида бундай диний атрибутлардан фойдаланиш мажбурий эмас. Ислом дини инсоннинг ички дунёсига, иймонига ва ахлоқига катта эътибор беради. Рўдаполар эса инсоннинг ташқи кўринишини белгилайдиган восита холос. Чўл шароитида шаклланган айрим урф-одатлар ва шароит тақазо қилган амалларни ислом динининг асосий шартлари билан аралаштириб юборадиганлар ғирт ахмоқдирлар Ислом дини инсонни ички дунёсини поклашга, иймонини мустаҳкамлашга ва ахлоқини юксалтиришга чақиради. Латта эса бу жараёнда иккинчи даражали аҳамиятга эга. Додингни деворга айтларинг короче @daydi2021