Садржај поста
-Дин ишларини давлат ишларидан ажратиш лозим!-деган экан Ақоид илмининг султони Мотурудий ҳазратлари. Давлатчиликдаги айрим ҳолатлар турли динларнинг қоидаларига тўғри келмаслиги бор гап, бунга кўп мисоллар бор! Айнан Мирзо Улуғбекни ўлдирилиши бу ўша пайтдаги динни ниқоб қилиб олганларни фитнаси сабаб содир бўлган эди. Олимларга қирон келтирган бу динфурушлар Самарқанддан минглаб олимларни чиқиб кетишига сабаб бўлиб, илм-фанни ривожини ортга суриб, тамаддунга катта зарар келтиришди. Туркиянинг ривожига эса Туркистондан келган олиму фузалолар катта ҳисса қўшди. Биргина Али Қушчининг қабри ёнида юзлаб олимлар ётибди. Яна қанча жойда уларнинг қабрлари бор бўлса? Агар бу олимлар бизни юртда қолганида борми, еримиз Туркияникида юз карра катта бўлар, энг қудратли давлат ўлароқ дунёни бошқариб турган булур эдик. Бу тарихни ўрганиш бизни хулоса қилишга, юртдан олимларни чиқиб кетмаслиги учун жиддий қарорлар қабул қилишга чорлайди… Дилдора Ҳасанова, журналист, манбашунос. https://t.me/daydi2021