TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #2765

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи14,200Број прегледа
Објављено29. мар29.03.2025. 08:52
Садржај

Садржај поста

Овқатланишдан олдин ёки кейин дуо ўқиш анъанаси инсониятга Homo erectus дан қолган генетик мерос Ўша даврларда одамлар ҳаёти овқат топиш каби оддий нарсаларда ҳам қийинчиликлар, тасодифлар ва хавф-хатарларга тўла бўлган. Ибтидоий жамиятларда одамлар овқатни худди ҳайвонлар каби истеъмол қилишган, ҳар қандай нарсани табиий "фаст-фуд" деб билишган. Дарахтдан ўз-ўзидан тушган мевалар ёки касаллик ёки заифлик туфайли ўлжага айланган ҳайвонлар улар учун "қуёш томонидан тайёрланган" овқат ҳисобланган. Улар ҳар қандай илтижоли ҳаракатлар қилишса Қуёш овқат беришига ишонганлар. Қуёш одамзотнинг дастлабки маъбудига айланган. Аста секин ривожланаётган инсоният Homo neanderthalensis босқичида қуёшдан бошқа маъбудларни уйлаб топа бошлаган. Homo sapiens турига келиб бир нечта худоларга дуо ўқиш, раҳмат айтиш каби амалларни ўйлаб топишган. Ҳозирги кунда ҳар бир уйда, ҳар бир таом олдидан ва кейин билдириладиган миннатдорчилик дуоси - бу, албатта, қадим замонлардан қолган генетик меросимиздир. Художуйларнинг “бизнинг тангримиз, бизни овқатлантирди”, деган тушунчаси шу тариқа ҳанузгача сақланиб келмоқда. 3D принтер овқат тайёрлашни оммавий бошлашига оз қолди ва биз Технологик худоларга эътиқод қила бошлаймиз. https://t.me/daydi2021