TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #2766

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи14,500Број прегледа
Објављено1. апр01.04.2025. 05:52
Садржај

Садржај поста

Охирги йилларда ҳижоб ва соқол тарғиботи шунчалик кучайгандики, гўёки ўзбеклар орасида эмас, ҳабашлар орасида яшаётгандек бўлдик. Ёшларимиз бир-бирига тақлид қилиб ёки модага айлангани учун ҳижоб ўраб, соқол қўя бошлашди. Манови видеога ўхшаган кадрларда ҳижобли масхарабозларни кўриб, кўплаб ота-оналар чўчиб кетди ва ўзини йиғиштириб олди. Фарзандларини динга эмас, илм-фанга, технологияларга, чет тилларни ўрганишга йўналтириш кўпайди. Дайди ўқ канали ва унга хайриҳох бўлган инсонларга алоҳида ташаккурлар айтсак арзийди. Ҳа дўстлар айнан бизнинг ҳаракатларимиз билан сохта ва масхарабоз диндорларнинг асл юзлари фош этилди. Болаларимизга Миллатни миллат қиладиган нарса – ҳижоб ёки соқол эмас, илм, фан, спорт ва технологиялар эканлигини уқтира олишимиз бизнинг энг олий мақсадимизга айланди. Бизга қуръонни кўр-кўрона ёдлаб оладиган қорилар эмас, Абдуқодир Ҳусанов, Диёра Келдиёрова, Нодирбек Абдусаттаров, Афруза Хамдамова, Бекзод Хошимов, Ғиёс Умаров Аббосбек Файзуллаев, Исломбек Синдоров, Зебохон Қўчқорова каби дунёни забт этаётган ёшлар керак. https://t.me/daydi2021