TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #2770

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи12,100Број прегледа
Објављено3. апр03.04.2025. 04:04
Садржај

Садржај поста

“Ихлос Травел” эмас “фирибгар травел” экан Ассалому алайкум, Дайди Ўқ канали! Биз – 2025 йил 18 март куни “Ихлос Травел” фирмаси орқали Умрага жўнаб кетган ҳожиларнинг яқинлари, бугун 3 апрел куни Тошкент аэропортида сарсон бўлиб турибмиз. Ота-оналаримизни ҳожи қиламиз деб, биримиз юк ташиб, биримиз такси қилиб, биримиз россияда, биримиз тошкентда мардикор бўлиб ишлаб, пул жамғарганмиз. Бугун соат 05:30 да қўнади деб айтилган эди, аммо на самолёт, на расмий маълумот бор! 28 соат автобусда оч-наҳор қийналган ҳожилар, ҳеч қандай жавобгарликни ҳис қилмайдиган турфирма, ўзи истаганидай жавоб бераётган масъуллар – бу қандай зиёрат бўлди ? Фирма раҳбари Одилбой (телефон рақами: **** 0040) билан боғланганимизда, “Қайси жойга арз қилсангиз қилинг” деб, телефонни қуйиб қуйди. Биз Вазирлар Маҳкамаси, ТИВ, Туризм, дин масалалари қўмитаси ҳамда Прокуратурадан: Ҳожиларимизнинг жойлашган манзили ва ҳолатини билиб беришни илтимос қиламиз. **“Ихлос Травел”**нинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш керак. Турфирмалар фаолиятини қатъий назоратга олинсин илтимос. Бизларни алдаб, қари ота-оналаримизни сарсон қилганлар устидан жиноий иш қўзғатишни талаб қиламиз! Биз яқинларимизни шу турфирмага ишониб юбордик, энди улар қаерда эканлигини ҳам билмаймиз! Пул олишдан олдин ҳаммасини оғзидан, иншааллах машааллах сўзлари тушмаганди, энди бўлса кўндаланг қуйишмоқда. Қаёқданам ҳожи бўлиш модага айланди ўзи ? Тинчгина ўзимиздаги ал-бухорийга олиб борсак, ота-оналаримиз қийналишмасди. Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали бу муаммо ёритилишини сўраймиз! Ҳурмат билан, Арабистонда хор бўлаётган ҳожиларнинг наманганлик яқинлари. 📍 3 апрел, 2025 йил – Тошкент аэропорти https://t.me/daydi2021