Садржај поста
Манқуртликнинг оқибати: интернетда “ҳақиқат” излаб, темир панжара остига тушганлар Янгибозор туман судида чиқарилган ҳукм — бу икки шахсга бериладиган жазодан кўра каттароқ маъно касб этади. Бу ҳукм — бутун жамиятга қаратилган огоҳлантирувчи сигналдир. Биз кимга қулоқ тутаяпмиз? Қайси ғояни “ҳақиқат” деб қабул қилаяпмиз? Қайси каналларни кузатаяпмиз? — деган саволни ҳар бир инсон ўзига беришга мажбур бўлади. 1993 йилда туғилган М.К. ва 2000 йилда туғилган Д.Л. ўзларича оддий меҳнат мигранти эдилар. Уларнинг фаолияти Россия ва Қозоғистондаги бозор, қурилиш ёки завод атрофида кечган бўлиши мумкин. Лекин вақт ўтиб уларнинг онгига шубҳали “даъватлар” сингдирила бошланди. Улар энг хавфли қурол – интернетдаги тарғиботга ишониб қолдилар. Ҳақиқатни қидириш – инсон табиатида бор. Лекин интернет — бу макон эмас. Бу ерда ғоя сотилади, ақл сотилади, ҳатто жон ҳам сотилади. Улар “Тавҳид ва жиҳод катибаси” деган халқаро террор ташкилотига хайрихоҳ бўлишди. Бунинг ўзи етарли эмасдек, молиявий ёрдам беришди. Бу – энди фақат фикрий экстремизм эмас, балки жиноий ҳамкорликдир. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 155-3 ва 244-2-моддалари асосида уларга 10 йил 6 ой озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди. Улар суд тергови давомида қилмишларидан пушаймон эмасликларини ва ҳеч қандай кечирим сўрашмаслигини билдиришган. ❗️Интернет шунчаки майдон эмас — мина майдони. Қайси каналларга обуна бўлганингиз, қайси “шайх”ни тинглаётганингиз ва қайси ғояни қабул қилаётганингиз — бу шунчаки шахсий танлов эмас. Бу давлат хавфсизлигига таъсир қилувчи омил бўлиши мумкин. ❗️ Ғоялар фақат китобда яшамайди. Улар банкдаги пулга айланади, қариндошларга оғриқ, болаларга етимлик келтиради. М.К. ва Д.Л. шуни англаб етмагунча, ҳаётларининг ўн йилдан ортиқ қисми темир панжаралар остида ўтади. ❗️Барча ёшларга етказинглар, экстремистик ғояларнинг охири – ё ўлим, ё қамоқ. Бу ерда учинчи йўл йўқ. https://t.me/daydi2021