TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #2787

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи17,000Број прегледа
Објављено10. апр10.04.2025. 05:54
Садржај

Садржај поста

Нега ўзбеклар пайшанба куни ош ейишни яхши кўришади ? Кўпчилик “пайшанба – ош, белга қувват” деган мақол билан чекланиб қолади. Аммо масаланинг тагида анчагина қизиқ тарих ётибди. Бир пайтлар палов камбағалнинг тушига ҳам кирмасди. 15-19 асрларда гуруч — маҳаллий эмас, хорижий маҳсулот эди. У асосан Ҳиндистон ва Хитойдан олиб келинар, табиийки, қиммат бўларди. Шу сабабли, палов — бойлар таоми саналган. Камбағал учун эса гуручли таом эмас, бор-йўғи ичак-чавоқли.шўрвалар “палов”нинг ўрнини босарди. Кўчманчи туркийлар нима еган? Биз, туркийлар, кўчманчи халқ бўлганимиз боис, асосан ҳайвон гўштига суянганмиз. Лахм ва ёғли қисмлар зодагонларга насиб қилса, ички аъзолар, дум-туёқ, бош ва ҳар хил “экзотика”лар қашшоқларнинг дастурхонига тушарди. Ошни камбағал деярли емаган бу таом бизга ҳиндлардан келган «деликатес» ҳисобланган. Пайшанбада нега палов? Жимога боғлиқ жиҳати борми? Тарихий манбаларга кўра, ошнинг пайшанба куни тайёрланиши ва ейилиши — бой ва зодагонларнинг жинсий яқинликда кучли бўлиш, яъни жимога қувват тўплаш мақсадида қилинган. Айнан пайшанба куни Бойлардан қолган ош камбағалларга улашилган. Туркий эркаклар ҳафталаб ер суғориб, ҳашар қилиб, ҳайвон боқиш ва деҳқончилик билан овора бўларди. Аёллар эса, рўзғор ишларидан ортиб, фақат пайшанба куни эркакни “эзгуликка чорлашга” тайёр бўларди холос. Шу боис 15-19 асрда яшаган эркак жума намози олдидан жисман ҳам, руҳан ҳам шай бўлиши учун пайшанба куни бойлардан қолган палов уларнинг “энергетик баттарейкаси” бўлган. Ҳозир замон ўзгариб кетди, бой ва камбағал бирдек ош ейдиган бўлиб, 38 миллионлик маррани уриб қуйдик. https://t.me/daydi2021