TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #2799

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи16,500Број прегледа
Објављено15. апр15.04.2025. 18:09
Садржај

Садржај поста

‼️‼️‼️ “Абу Юсуф” қўлга олинди! Ўзини “Абу Юсуф” деб атаган, аслида эса Фазлиддин Парпиев номли юрт хоини Туркияда қўлга олинди! Ўзини диний уламодек кўрсатиб, ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонни дин ва эътиқод борасида нотўғри айбловларга ботирган бу шахс, аслида хориж махсус хизматларининг ёлланма қўли экани фош бўлди. Парпиев узоқ вақт давомида турли ахборий ҳужумлар орқали юртимиздаги нуфузли уламоларга бўҳтон ёғдириб, радикал ғояларни ёйиш билан шуғулланган. Унинг фаолияти – бугунги тинч ва барқарор муҳитга қаратилган хатарли фитна, манфаатдор давлатлар режасининг бир бўлагидир. Энг ачинарлиси шундаки: у сариқ чақалар учун ўз юртини, ота-онасини, фарзандларини ҳам сотди. Миллат ва Ватан шарафини пастга уриб, хорижда “диний эркинлик” деган ниқоб ортида Ўзбекистонга қарши қўпорувчилик ишларини амалга оширди. Бироқ адолат кечикса ҳам, ҳар доим ўз сўзини айтади! Бугун Фазлиддин Парпиев Туркия ҳукуматининг оқилона ва қатъий ҳаракати натижасида қўлга олинди. Энди у Ўзбекистонга экстрадиция қилиниб, қилган ишлари учун жавоб беради. Ўз юртига қарши қилган хиёнатнинг баҳоси оғир. Парпиев мисолида ҳар ким англаб етсинки, Ватанни сотганлар ҳеч қачон омон қолмайди! https://t.me/daydi2021