TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #2805

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи14,900Број прегледа
Објављено22. апр22.04.2025. 06:51
Садржај

Садржај поста

‼️‼️‼️ Фарғоналик эркак шаръий никоҳдаги аёлини “Тушда хиёнат қилган”и учун пичоқлаб ўлдирди Фарғонада содир бўлган бу жиноят бир нарсани яна бир бор исботлади:шаръий никоҳ – ҳимоя эмас. У расмий ҳуқуқий кафолатга эга бўлмаган аёлни нафақат жамият олдида, балки ўз ҳаёти олдида ҳам ҳимоя қилолмайди. Ўзини “ҳожи”, “тақводор”, “намозхон” деб юрган эркак, тушида шаръий хотинининг хиёнат қилганини кўради. Шунинг ўзи унга етарли бўлади – уйғониб, ёстиғи остидаги пичоқни олади ва эрталабги соат 4:30 да шаръий никоҳдаги аёлини 13 марта пичоқлайди. Марҳума аёл ҳеч қачон кўчага чиқмаган, болаларини уйида туғган, хижобли, жимжит ҳаёт кечирган. Аммо эрнинг “илҳоми”га туш киради, тушда у хиёнат қилади. Ва бутун ҳаёт завол топади. Мазкур ҳолатдаги энг хавфли жиҳат – аёлнинг ҳуқуқий мақомга эга бўлмагани. Шаръий никоҳ расмий никоҳ эмас. Бу дегани, у аёл – қонун ҳимояси остида эмас. Унга нисбатан зўравонлик содир этилса, суд тизимида у эрнинг аёли сифатида эмас, “бегона шахс” сифатида қайд этилади. Суд эркакка нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) бўйича 16 йил озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади. Шаръий никоҳ – фақат диний обряд. У ҳуқуқий кафолат эмас. Бугун кўплаб аёллар айнан шу никоҳ туфайли ҳуқуқий ҳимоядан маҳрум, хавф остида яшамоқда. Бу фожиа барчамиз учун дарс бўлиши керак. Қандайдир сўзлар асосида тузилган никоҳ билан эмас, қонуний расмийлаштирилган нмкоҳ билан яшаш кераклигини қачон тушуниб етасилар. https://t.me/daydi2021