Садржај поста
Ёлғон зиёрат билан жаннат топилмайди Бу галги фирибгарлар ҳам исломнинг муқаддас амаллари — Ҳаж ва Умра зиёратини пулга сотишаётганда қўлга олинишган. Буларга қуйиб берсанг жаннатга йўлланма ҳам сотишади. Хуллас, Тошкент шаҳридаги навбатдаги тезкор тадбир давомида, муқаддам судланган 1968 йилда туғилган “ҳожиака” ўзини ҳаж ташкилотчиси қилиб кўрсатиб, маҳаллий фуқаронинг ишончига кирган. Унга 8 минг доллар эвазига ота-онасини қонунсиз равишда ҳажга юборамиз деб ваъда берган ва олдиндан 2000 долларни чўнтакка урган пайтида қўлга тушган. Фарғона, Сирдарё ва Қашқадарёдаги ҳолатлар ҳам “тижоратлашган ислом” нинг қанчалик авж олганини кўрсатади: — Ёзёвондаги операция пайтида туристик фирма раҳбари ниқобини таққан шахс 4200 долларни халтасига уриш пайтида ушланган. — Сирдарёда “сайёҳлик фирмаси вакили” деган номи бор, аммо ҳеч қандай ҳужжати йўқ тўнка 1100 доллар ва 1,29 млн сўмни қаллоблик билан қўлга киритган. — Қаршидаги “авиакасса раҳбари” эса 1200 доллар ва 10 млн сўм олган, мўъминлар орқали банкротликдан қутулишни ният қилган. Бу шахслар нафақат инсонларнинг ишончини, балки ислом динини савдо объектига айлантириб, диний қадриятларнинг қадрига илондай ўралиб олган. Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) бўйича иш қўзғатилган. https://t.me/daydi2021