TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Садржај
Садржај поста
Инсон — эзгу орзуларини қўлга киритиш учун яратилган. Ва бу Дунё — унинг майдони Инсон учун Дунё — бу синов эмас, мукофот. Бу жонли имкониятлар майдони. Инсон яшаш учун туғилади — қийналиш учун эмас. У муносиб турмуш тарзига, гўзал шароитга ва ўз қобилиятига яраша меҳнат қилиш имкониятига лойиқ. Инсон қашшоқлик ёки камситилишда эмас, эркин ва шарафли ҳаётда ўз моҳиятини топади. Ҳеч қандай дин, ҳеч қандай назария инсонга инсоний орзу ва мақсадларни тўлиқ тақдим эта олмайди. Чунки Дунёдаги энг олий қадрият — бу ақл ва ҳаракат билан ўз тақдирини ўзи ярата олиш иқтидори. Ҳаёт сени кутмайди. У сени танламайди ҳам. Ҳаёт — ҳаракат қилганларнинг қўлида, юришни истаганларнинг йўлида. https://t.me/daydi2021