Садржај поста
Қаерда адашдик? Охирги пайтларда ўзбек исмини халқаро ахборотда қотилликлар, терактлар ва жиноий ҳаракатлар билан қатор эшитиш оддий ҳолга айланди. Ҳар бир шундай хабардан кейин энг оғир ва аччиқ савол туғилади: бу ҳолат қаердан бошланди? Кимдир ишсизликни айблайди, кимдир таълим тизимини. Лекин асосий илдиз жуда аниқ: 2016 йилдан кейин берилган кенг диний эркинлик – фикрий иммунитети суст жамиятда – радикализм учун идеал муҳит яратди. Ёшлар дунёвийликдан узилиб, ҳаётни фақат шаръий қарашларда кўра бошлашди. Натижада, минглаб потенциал террорчилар шаклланди. Ҳа, “террорнинг миллати бўлмайди” дейишади. Лекин халқаро ҳаёт шунчаки ўтиб кетиладиган йўл эмас: Қайси миллат бекатига кўп тўхталишса , ўша миллат номи айтилганда террор билан ўз-ўзидан боғланаверади. (Худди афғонлардек) Бугун эса, ўзбек деса террор ва экстремизм тушунчага айланиб бормоқда. Бу кетишда нафақат Дубай балки ҳамма ривожланган давлатлар биз учун эшигини ёпишни уйлаб қолади. Қаерда адашдик? – Таълим, тарбия ва мафкуравий иммунитет яратишни иккинчи даражага суриб фақат соққани уйладик. – Ёшларга ажратилган миллиардлар формал лойиҳаларда ва қоғозбозликда чўкди. – Диний эркинликни бердик, лекин уни бошқарадиган илм ва руҳий барқарорликни таъминламадик. Ҳозир эса косметик чоралар билан иш битмайди. Тизимли, тубдан ва қатъиятли ўзгаришлар керак: Мафкуравий иммунитетни қайта қуриш, дунёвийликни ҳимоя қилиш ва ёшларга ҳаётни танқидий англатиш даври келди. Акс ҳолда, бугунги надоматлар эртанги катта шармандаликларнинг фақат бошланиши, холос. Энди тушунгандирсиз, дайди ўқ канали 5 йил давомида нимага қарши курашиб келганини ? https://t.me/daydi2021