TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Садржај
Садржај поста
‼️‼️‼️‼️ Ҳаж сизга трале вале эмас Тошкентда 4 кишидан Ҳажга юбориш баҳонасида 27 200 доллар олган фирибгар ушланди Тошкент шаҳар Миробод туманида ўзини “Mahdiy Travel” норасмий ходими деб таништирган шахс Ҳаж сафарига ишчи визаси орқали юборишни ваъда қилиб, 4 нафар фуқародан 27 200 доллар олган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди. У Instagram орқали реклама бериб, одамларни тортаётгани ва давлат орқали юборилиш кераклигини билиб туриб ҳам ноқонуний ҳаракат қилганини тан олди. Ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 211-моддаси билан иш қўзғатилди. Гумонланувчи қамоққа олинди, тергов давом этмоқда. https://t.me/daydi2021