Садржај поста
🟠 🔴 🟠 🔴 🟠 🟠 🔴 🔴 🔴 🟠 ҚОНУН ҲАММАГА БИРДЕК — ЎЗБЕКИСТОНДА ДУНЁВИЙ ДАВЛАТ ТАМOЙИЛЛАРИ УСТУВОР Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Меҳнат кодекси 129-моддасига мувофиқ, умумий дам олиш куни — якшанба куни ҳисобланади. Бу барча давлат ва хусусий ташкилотлар учун мажбурий қонуний меъёр ҳисобланади. Айрим ташкилотларнинг диний амалларни баҳона қилиб, хусусан жума кунини дам олиш куни сифатида белгилаб олиши ва мижозларга хизмат кўрсатишдан бош тортиши мутлақо ўзбошимчалик ва қонунбузарликка киради. Шу сабабли, агар сиз давлат идораси ёки хизмат кўрсатиш соҳасига бирор юмуш билан келганингизда, сизни: “Бугун жума, ишламаймиз” деган асослар билан рад этишса, бу ҳолатни қонуний асосда танқид қилишингиз ва зарур ҳолларда Адлия органларига (1008) мурожаат қилишингиз тўғри бўлади. Чунки: Ўзбекистон — дунёвий давлат. Диний эътиқод шахсий ҳуқуқ бўлиб, у давлат идоралари ва жамоат ташкилотларининг иш режасига таъсир ўтказмаслиги шарт. Ҳар бир фуқаро, қайси касб ёки дин қатламига мансуб бўлишидан қатъи назар, қонун олдида тенгдир ва қонуний ҳуқуқларини талаб қилишга тўлиқ ҳақлидир. Шу боис, ҳар бир ташкилот ва шахс давлат қонунларига бирдек буйсуниши шарт. https://t.me/daydi2021