TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #2819

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи15,300Број прегледа
Објављено2. мај02.05.2025. 05:18
Садржај

Садржај поста

ФАРЗАНД — ҲУҚУҚЛИ ТУҒИЛИШИ ШАРТ! Бугун Ўзбекистонда шариатга таяниб, қонунни четлаб ўтиб оила қуриш оқибатида минглаб болалар тақдири жиддий хавф остида қолмоқда. • 100 МИНГДАН ОРТИҚ БОЛА — расмий никоҳсиз туғилган. Бу фарзандлар ҳуқуқий мақомсиз, ота томондан мерос ва ижтимоий кафолатларсиз яшашга маҳкум этилган. • 97 МИНГ ОНА — шаръий фарзанди учун алимент ундириш мақсадида суд юзма-юз сарсон. Чунки шаърий никоҳдаги “эр” жавобгарликдан қочган. Бу рақамлар — фақат статистика эмас, балки шармандали ҳақиқат. Улар шаърий никоҳ ортида қонундан қочган ва масъулиятдан ўзини олиб қочган инсонлар оқибатида вужудга келган. Шаърий никоҳда туғилган фарзандлар: → Қонуний ота-она муҳофазасидан маҳрум. → Ижтимоий ва ҳуқуқий кафолатларсиз. → Қариндошлик, мерос ва моддий таъминот ҳуқуқисиз. → Психологик ва жисмоний хавф остида қолади. https://t.me/daydi2021