TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #2825

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи12,900Број прегледа
Објављено8. мај08.05.2025. 10:54
Садржај

Садржај поста

Агар шахсий фотоларингизга диний ҳужумлар бўлаётган бўлса, демак сиз Ўзбекистонда эмас, шариатлашган муҳитда яшаяпсиз. Ўзини англамайдиган, сўзларининг оқибатини билмайдиган, ҳар бир ҳодисага шаръий ҳужум қилувчи манқуртлар бежиз пайдо бўлмади. Бугунги юзминглаган манқурт армиясига диний эркинлик эмас, балки “диний суиистеъмоллик” сабаб бўлди десак адашмаймиз. 🩵🩵🩵🤍🩵🩵🩵🩵 2016 йилдан бошлаб: 1-босқичдамактабларда ҳижобланишга уринишлар ва соқол қўйишга талаблар авж олди. 2-босқичда радикал ҳаракатлар очиқчасига намоён бўлди: ўз аёлларини эмас, бошқа аёлларнинг кийинишини муҳокама қилиш, ҳижобсизларни фоҳишага, уларнинг эркакларини "даюс"га чиқариш авж олди. 3-босқичда давлат қонунларини менсимаслик бошланди: аёллар учун алоҳида муассасалар ташкил этиш, эркак шифокорлардан воз кечиш, аёлларни уйдан чиқармаслик, кўпхотинлик ва вояга етмаган қизларни эрга беришга мажбурлаш ҳолатлари юзага келди. 4-босқич – ақлга сиғмас зуғум босқичи: диндорлар шаръий наркоманияга дучор бўлдилар. Миллий урф-одатлар "куфр" деб эълон қилиниб, араб маданиятининг VII асрдаги элементлари тарғиб қилинди. Ҳужралар кўпайиб, бачавозлик авж олди. Жамоат жойларида "VII аср одамлари"нинг қўрқинчли кўринишлари тез-тез учрай бошлади. Яхши ҳамки, 4- босқичдан сўнг шариатчиларни ҳушига келтириш бошланди. Акс ҳолда: 5-босқич – Жаҳолат ҳукмронлиги: Бу босқичда шариат қонунлари давлат қонунларидан устун қўйиларди. Конституция ва дунёвий қонунлар бекор қилиниб, ўрнига радикал гуруҳларнинг талқинига асосланган шариат қонунлари жорий этиларди. Аёлларнинг ҳуқуқлари кескин чекланиб, улар жамиятнинг иккинчи даражали аъзосига айлантириларди. Илм-фан, маданият ва санъат инкор этилиб, жаҳолат ва қолоқлик авж оларди. 6-босқич – Қонли зулмат: Бу энг даҳшатли босқич бўлиб, жамиятда тоталитар шариат режими ўрнатиларди. Дин ниқоби остида инсон ҳуқуқлари мутлақо топталиб, мухолифат ва эркин фикрлашга қарши аёвсиз кураш олиб бориларди. Қатллар, қийноқлар ва зўравонлик кундалик ҳолга айланарди. Ўзьекистон халқаро майдонда яккаланиб қоларди ва иқтисодий таназзулга юз тутар эди. Афғонистон, Сурия ва ИШИД* каби террорчи ташкилотлар назоратидаги ҳудудлар бунинг яққол мисолидир. Агар биз бунга қарши курашмаганимизда, эртага фарзандларимиз қонли зулмат қурбони бўлишлари реал аниқликка етиб борарди. ‼️‼️‼️‼️ https://t.me/daydi2021