TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #2826

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи16,500Број прегледа
Објављено9. мај09.05.2025. 01:31
Садржај

Садржај поста

Жума билан табриклаш керакми? Йўқ, бу суннат эмас. Муҳаммад пайғамбар ва саҳобалар ҳеч кимни жума билан табрикламаган. «Жума муборак», «Баракали жума бўлсин, ака» каби гаплар қадимги манбаларда йўқ. Бу шариатда жорий қилинмаган. ⚠️ Фиқҳ уламолари (масалан, Ибн ал-Қайим, Ибн Боз, Ал-Албаний) очиқ-ойдин таъкидлашган: жумада доимий табрик йўллаш — бидъат. Айниқса бу одатга айланса, гуё ки мажбурий бир нарса бўлиб қолса — унда яна ҳам хатарлироқ. Унда қаердан келган бу одат? Ростини айтганда — диндан эмас, балки одат ва ижтимоий муҳитдан. Араб ва жанубий Осиё мамлакатларида «Жума муборак» гапи оддий «Хайрли тун» ёки «Салом» каби умумий хушмуомалага айланиб кетган. Кейин эса WhatsApp, Telegram, ижтимоий тармоқлар орқали тарқалди. Одамлар буни ҳатто мажбурийдек қабул қилиб, жумада «ҳаммага жўнатмасам гуноҳ бўлади» деган фикрга туша бошлашди. https://t.me/daydi2021