Садржај поста
Нотаниш фариштадан таниш иблис яхши Гапни узоқдан бошламасдан тўғридан тўғри бугунги лохларга қаратаман. “Ҳаммани ўзимдек кўрганим учун алдандим”, “унга ишониб пулсиз қолдим”, “шаръий никоҳни деб ҳаётим бузилди”, “тақводор инсон десам, мошенник экан”, “солиҳа десам фоҳиша экан”, “ҳижобига ишонгандим”, намозхонман деганди, “соқолли одам алдамаса керак деб ҳисоблардим” бу каби баҳоналар ҳозирги кундаги лох жабрланувчиларнинг оғзидан тушмай қолган. Аввало ўзингни лох деб ҳисоблама, сен ўша алдоқчидан манфаат кутган одамсан. Ўзингни ғаразли мақсадларингни билдирмай, ундан фойдаланмоқчи бўлгансан. Қисқа қилиб айтганда, ўзингга керагига эришиш учун лох ниқобини таққан мошенниксан. Нима сен шунчалик ахмоқмисан бировга ишониб кетаверадиган. Йўқ сен лох ниқобидаги шайтонсан. Агар сен ўз фикрингга эга, қонунга итоаткор инсон бўлганингда, сенга бегона аёлни ҳижоби билан эмас, нияти билан баҳолардинг. Солиҳа деб билганингни танасидан эмас, ақл-фаросатидан кайф қилардинг, Ўзини тақводор кўрсатганни сўзига эмас, амалга қарардинг. Сени пулга кийдирганни фирибига эмас, қонунга таянардинг. Шунинг учун сен каби лох фариштадан, шайтонлиги билиниб турган иблис яхши. Агар тушунмаган бўлсанг постни уч маротаба бошидан ўқиб чиқ! https://t.me/daydi2021