TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #2833

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи11,100Број прегледа
Објављено13. мај13.05.2025. 04:19
Садржај

Садржај поста

“Ҳалол насия” — шайтон ҳам хижолат бўладиган кредит тури Одамлар кредит олишни гуноҳ деб билишади. “Фоиз рибо!” деб бошларини деворга уришади. Лекин, “Ҳалол насия” деган иборани эшитишлари билан кўзлари ёниб кетади. Чунки бу ҳалол кредит! Фоиз йўқ, лекин 3-4 баробар тўлаш савоб 🤣 Яъни бозорда 5 млн сўмлик телевизорни “ҳалол насия” билан 10 млн сўмга оласиз. Ўзингизга шундай таскин бериб қўясиз: — Бу фоиз эмас, бу савоб! Ҳатто баъзида шундай ҳолатлар ҳам бўлиб туради: — Ака, шу нарса кредитда қанча? — 7 млн. — Ҳалол насиядачи? — 9 млн. — Ҳалолини оламиз, гуноҳга ботмаймиз… Энг қизиғи, “ҳалол насия” деб юрганларининг фоизи кўп ҳолатда банк кредитидан ҳам баландроқ чиқади. Фақат банкка тўламайди, судхўр ҳожиакаларни қўллаб, “Биродар, биз ҳалол йўлдамиз!” деб ўзини-ўзи алдайди. Хулоса қилиб айтганда, Кредитдан қўрқиб, ҳалол насияга ўзини урган киши, денгиздан қўрқиб, ҳовузда чўкаётган одамга ўхшайди 🤣🤣🤣 https://t.me/daydi2021