Садржај поста
Чет элга чиқиб, ўз ватанидан, оиласидан ва яқинларидан узоқда қолган инсон кўпинча маьнавий бўшлиқни ҳис қилади. Бу бўшлиқни тўлдириш истаги уни маънавий таянч излашга мажбур қилади. Чет элда маҳаллий маданият ва муҳит унга бегона бўлгани сабабли, инсон ўзини дунёдан узилган, миллий илдизларидан ажралгандай ҳис қилади. Шу пайтда у динга юзланади — чунки дин, айниқса ислом, унга ватанни, болаликдаги калимасини, бобосининг намозини, Рўза кунларидаги ифторлик ва сахарликни, ўз халқининг бағрини эслатади. Шундай қилиб, четда юрган мафкуравий иммунитети паст ўзбек асосий тирикчилиги ёки ўқишга келганини четга суриб, Исломий жамоаларга қўшила бошлайди. Шу орқали у бир оз бўлса ҳам “уйдагидек” ҳис этади. Аммо вақт ўтиши билан бу жамоалардаги бир қатор радикал қарашлар унинг ҳиссиётларига таъсир эта бошлайди. Энди у фақат муҳожир эмас, балки “мужоҳидга” айланиб, ўз ватанида диндор сифатида қадрланмаган” одам сифатида ўзини кўра бошлайди. Шу ҳиссиётлари ва радикал давралари уни ватанга нисбатан алам ва нафратини оширади. Агар четда юрган яқинингиз Ўзбекистондаги сиёсий ёки ижтимоий вазиятни ёмонлаб, диндан кўпроқ гапира бошладими демак сиз ундан, ватан эса ўз фуқаросидан айрилиб бўлибди. https://t.me/daydi2021