Садржај поста
Иш вақтида “ЖУМА” га чиқиш — давлат хизматига хиёнат Давлат хизмати — бу ибодатхона эмас. Бу жамоатнинг, халқнинг пулига қурилган тизим. Унда ишлаётган ҳар бир ходим — халқка хизмат қилиш учун маош олади. Лекин охирги йилларда давлат идораларидаги айрим ходимлар “жумага чиқдим” деб ишни 3-4 соатга ташлаб кетиш одатга айланди. Ҳатто баъзи раҳбарлар бу ҳолатга кўз юмиб, “ўқиса ўқибдида” деб баҳона қилади. Лекин бу на эҳтиром, на эътиқод — бу суиистеъмол. Эътиқодли инсон, биринчи навбатда, масъулиятли бўлади. Иш вақтида, ўз бурчини бажариши лозим. Давлат хизматчилари давлатни ифодалайди. Улар нейтрал бўлиши керак. Уларнинг фаолиятида шахсий эътиқод эмас, давлат интизоми устувор бўлиши шарт. Буни англамайдиган ходим давлат хизматчиси эмас, давлат хизматида яшириниб юрган диний радикалдир. Бу ҳол давом этса, Дайди ўқ каналида, иш вақтида жума намозига келаётган давлат хизматчиларининг расм ва видеолари улашиб борилади. https://t.me/daydi2021