Садржај поста
Миллат ноумиди — ҳар нарсага ишониб, таъсирланаверадиган, фикрсиз юртдош демакдир. Ҳозир интернет асри: ахмоқни ҳам, ароқхўр ёки кашандани ҳам кўтариб, “эксперт” қилиб кўрсатиш мумкин. Тўғри келган видеони “ҳақиқат”, хайп учун уюштирилган интервьюни “ҳаётий маслаҳат” сифатида қабул қиладиган одамлар кўп. Бундай вақтда инсонда маънавий иммунитет, шахсий қараш ва мустақил фикр бўлмаса, у ҳар бир хайпдан зарланади, ҳар бир контентга бўйсунади. Ижтимоий тармоқларда ҳар куни юзлаб “экспертлар” намоён бўляпти — аммо уларнинг ҳаммаси ҳам руҳий соғломми ёки жинними буни англаш учун инсонни ўзида ақл бўлиши керак. Ҳақиқий танлов — ҳар нарсани қабул қилиш эмас, балки уни саралашга, таҳлил қилишга қодир онгда. Интернет ахборот билан эмас, тафаккур билан яшаладиган даврга айланган. Шахсий фикри бўлмаган одам — бошқаларнинг пропаганда қуроли бўлади. https://t.me/daydi2021