Садржај поста
Ниқоб ортидаги бегоналик Кабардино-Балқария Бош вазири ўринбосари Залим Кашироков араблашув хатарини оддий ва содда тилда тушунтириб берди. “Биз араб эмасмиз ва бўлолмаймиз. Ҳар бир халқнинг ўз маданияти, кийиниш тарзи, қадриятлари бор. Шунинг учун ҳам биз ўз миллий юзимиздан кечмаслигимиз керак. Дин бу эътиқод, маданият эса ўзлик. Бу иккисини адаштириш ҳар қандай миллат учун фожиадир. Россиянинг мусулмонлар яшайдиган ҳудудидаги юқори даражали расмийнинг бу ҳақда очиқ гапириши — жиддий белги. Бу фақат Кавказга оид эмас — бутун постсовет макони, жумладан Ўзбекистон учун ҳам долзарб масала. Миллатимиз, миллий қадриятларимиз, маҳаллий урф-одатларимиз ва ўзлигимиз билан ўзбек миллатимиз! Маълумот учун : Кабирдино-Балқарлар қипчоқлардан тарқалган туркий халқдир. — Исломни XV-XVI асрларда, кўпроқ савдо ва маданий алоқалар орқали қабул қилган. — Улар сунний мусулмонлар бўлиб, ҳанафий мазҳаби тарафдоридирлар. https://t.me/daydi2021